Россияда яна 23 сайт блокланди

Россияда сайтларнинг блокланишига қарши норозилик пайтида олинган сурат.

Россия Бош прокуратураси яна 23 та янглик ва сиёсий йўналишдаги сайтни блоклади. Улар орасида “Свободная Бурятия” фондининг сайти, Украинанинг қатор янглик сайтлари, L'Officiel аёллар журналининг украин сайти, ва Австрия IT-компаниясига қарашли Kaleido сайти ҳам бор.

“Свободная Бурятия” фонди ҳарбийларга контрактларни бекор қилиш ва урушдан уийга қайтишга кўмаклашади. Аввалроқ фонд раҳбарияти 150 аскарни Бурятияга қайтаргани тўғрисида баёнот берган.

“Роскомсвобода” лойиҳасининг билдиришича, Украинада уруш бошланганидан бери Россия Бош прокуратураси 5 400 сайтни блоклаган. Блокланган сайтларнинг асосий қисми мустақил нашрлар, ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари, партиялар, жамоат арбобларига тегишли ресурслардир. Шунингдек, Россияда Озодлик радиоси рус, беларусь, арман ва қирғиз сайтлари ҳам тақиқланган.