Россиянинг Мозори Шарифдаги консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги Россия бош консулхонасида ишлаган дипломатлар бу мамлакатда сиёсий вазият таранглашгани туфайли вақтинча Ўзбекистонга кўчирилган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Консуллик портали маълумотига кўра, бош консулхона ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилиш вақтинча Балх вилоятидаги Ҳайратон шаҳрида амалга оширилаётганди. Бироқ кейинроқ бу ишдан ҳам воз кечилган.

З. Кабулов агентлик билан суҳбат чоғида айни пайтда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида ишлаётган россиялик дипломатларнинг хавфсизлигига таҳдид йўқлигини қўшимча қилган.