Россиянинг Ростов вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россиянинг Ростов вилоятида Украинанинг айирмачилар назоратидаги ҳудудлар - “ДХР” ва “ЛХР”дан эвакуация қилинганлар оқими туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди.

“Ростов вилоятида чегарани кесиб ўтаётган фуқаролар сонининг кўпайиши тенденсиясини ҳисобга олиб, биз 2022 йил 19-феврал соат 10: 00 дан фавқулодда вазиятларга жавоб бериш режимини жорий этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, деди вилоят губернатори Василий Голубев.

Унинг сўзларига кўра, эвакуация қилинган “ДХР” ва “ЛХР”нинг 1692 нафар аҳолиси Ростов вилоятидаги тураржой марказларида. 143 пункт аллақачон тайёрланган.

Шу билан бирга, Ростов вилоятидаги чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктлари фақат Россия Федерациясига кириб келаётганларни қабул қилиш режимига ўтказилди.

Бу ҳақда Россия ФСБ чегара бошқармаси бошлиғи Сергей Кудряшов маълум қилди.

“Барча чегара ўтказиш пунктлари кечаю кундуз фойдаланишга топширилди”, — деди Кудряшов.

Россия президенти Владимир Путин ҳар бир қочқинга 10 минг рубл беришни буюрди.