Рус миллатчилари Украинада янги жангларга тайёргарлик кўрмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Россия шарқий Украинада ўз қўшинлари айирмачилар тарафида жанг қилаётганини инкор қилиб келмоқда. Лекин россияпараст исёнчилар сафида рус кўнгиллилари борлигини тан олган. Озодликнинг "Настоящее время" телеканали мухбири Андрей Соколов Украинага жангчиларни юбориш билан шуғулланадиган Санкт Петербургдаги иккита миллатчи ташкилот қароргоҳини ўз кўзи билан кўришга муваффақ бўлди. Ҳозирда шарқий Украинада сулҳ амал қилаётган бўлса-да, рус миллатчилари жанглар қайта бошланишига тараддуд кўрмоқда. (www.currenttime.tv)