Чукоткадаги қишлоқда ишлаëтган ўзбекистонлик Иброҳим

Биллингс қишлоғида тахминан 100 одам яшайди. У Осиëнинг шимоли шарқидаги яриморолга тегишли. Бу ерга Шимолий муз океанидан совуқ шамол эсиб туради. 

Биз вертолëтда келдик. Певек шаҳри марказидан 400 километр узоқликда жойлашган Биллингс қишлоғига ëзда фақат вертолëт билан¸ қишда эса вақтинчалик қор йўлидан келиш мумкин.

Қишлоқнинг марказий кўчаси. Қишлоқнинг номи олдин Валкиран (кит жағидан ясалган ертўла) бўлган. Кейинчалик қишлоққа 18 асрда яшаган англо-рус тадқиқотчиси Иосиф Биллингс номи берилган. 

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Иброҳим олти ой чилангар бўлиб ишлади.

Уй қулайликлари. Хонадаги бу стол Иброҳимники. Столдан қирғизистонлик меҳнат муҳожири ҳам фойдаланади. Иброҳим қизининг тўйига пул йиғаëтганини айтди.

Ошхона. Иброҳим ëтоқхонадаги муҳожир ишчилар учун ош қилди. 

 

Қишлоқда ҳалигача Совет даврига тегишли иситиш системасидан фойдаланилади. Ўртача об-ҳаво -13 даражани ташкил этади. Ëз ўрталарида иссиқ максимум 5 даражагача кўтарилиши мумкин.

Қишлоқ магазини. Магазинда танлов кам ва нархлар юқори. Мевалардан Марказий Осиëдан олиб келинган қуритилган ўрик ва кишмиш бор холос. Аляскадан кемада олиб келинадиган картошка Россиядан олиб келинадиган картошкадан бир неча баробар арзон тушади.

Ҳар замонда бир концерт бўладиган ëки фильм намойиш қилинадиган маданият маркази. Шунингдек қишлоқда бир хонадан иборат кит суякларидан ташкил топган музей бор.

 

Чукчалар яшайдиган уй.

Уй ичидаги шароитлар энг кераклилари. Баъзир бир қишлоқликлар буғу боқади¸ деярли барча қишлоқликлар сулаймонбалиқ¸ морж ва нерпа овлашади. 

Қўлида милтиғи бор одам маҳаллий полиция ходими. Унинг вазифаси оқ айиқни кузатиш. Агар у оқ айиқни кўрса¸ уни қўрқитиш учун осмонга отиши керак. 

Вертолëт кутилмоқда. Қизлар Певекда доктор қабулига боришлари керак.