Самарқандда калтаклангани айтилаётган болакай воқеаси болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди

Иллюстратив сурат

Самарқандда боғча тарбияланувчисининг отаси томонидан калтакланганига оид ҳодиса Бола ҳуқуқлари бўйича вакил назоратига олинган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғчага юз-кўзлари жароҳатлангани ҳолда келган болакай отаси томонидан калтакланганини айтгани акс этган видео тарқалган эди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида рўй берган мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ тергов ҳаракатларини бошлаган.

“Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъи назар қонунан жавоб бериши таъминланади”, дейилган Болалар омбудсмани хабарномасида ҳолат бўйича яна маълумот берилиши қўшимча қилинган.