Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикада (фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда) жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 577 994 тани ташкил этган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони савдо соҳасида 177 568 та, саноатда 96 774 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 52 291 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 52 291 та, қурилишда 46 162 та экани қайд этилган.
Статистика қўмитасининг билдиришича, 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 97 054 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони:
Тошкент шаҳри – 16 598 та
Фарғона вилояти – 10 785 та
Андижон вилояти – 9 799 та
Тошкент вилояти – 9 795 та
Самарқанд вилояти – 8 680 та
Наманган вилояти – 7 720 та
Қашқадарё вилояти – 5 427 та
Бухоро вилояти – 4 970 та
Сурхондарё вилояти – 4 779 та
Хоразм вилояти – 4 736 та
Жиззах вилояти – 4 019 та
Навоий вилояти – 3 971 та
Қорақалпоғистон Р. – 3 508 та
Сирдарё вилояти – 2 267 та.