АСАКА. “Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдаман. Қишлоқ хўжалиги ходимиман. Туманимизда ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланилмоқда. Эрта баҳордан айрим фермерлар ерини деҳқонларга 1 йилга деҳқончиликка ижарага беради. Улар эса фақат полиз экинлари экади. Оқибатда сабзавот маҳсулотлари экилмаяпти. Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ҳолати ҳам талаб даражасида эмас. Буғдойдан бўшаган кўп майдонлар ҳайдалмаган. Ҳокимнинг қишлоқ хўжалик бўйича муовинидан тортиб агроинспекция ходимларига қадар бу ҳолатга бефарқ. Соҳанинг республика миқёсидаги раҳбарлари ҳам бундан бехабар шекилли...”
(Бу хабар Озодликка 7 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|