УЧТЕПА. “Тошкент шаҳри Учтепа туманидан ёзмоқдаман. Ҳоким олдига кириш учун аввал қоровул ва ҳоким ёрдамчисига учраш талаб этилар эди. Энди учинчи тўсиқ ҳам пайдо бўлибди.
Куни кеча Учтепа туман ҳокимиятига бордим. Гап шундаки, газ масаласидаги фирибгарлик ва сайловдаги ноқонуний хатти-ҳаракатлар масаласида ҳоким билан юзма-юз гаплашмоқчи эдим. Бино ичкарисига кирдим. Аммо бирдан пайдо бўлиб қолган бир неча номаълум киши аввал даханаки гап талашди, кейин эса мени судраб бино ташқарисига олиб чиқиб ташлади. “Дабдалангни чиқараман” деган мазмунда таҳдид ҳам қилишди.
Шу тариқа бешинчи марта ҳоким билан учрашишга уринишим муваффақиятсиз якунланди. Нега ҳоким билан учрашувга тиш-тирноқлари билан қаршилик қилишади?”
(Бу хабар Озодликка 30 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|