СИРДАРЁ. “Сирдарё туман, Бахт шаҳри Ишонч маҳалласидан ёзмоқдамиз. 72, 74 ҳамда 76-кўп қаватли уйлар атрофи уруш майдонини ёдга солади: гўё чор томон бомбаланган! Ҳокимият ноқонуний қурилишларни буза бошлади, аммо ишни чала ҳолда қолдириб кетишди. Мана, 2 йилки, кўча шу аҳволда ётибди. Ёғингарчилик кунлари одамлар лой кечади, ёз кунлари эса чангга беланади.
Уйларни таъмирлашда ҳам кўзбўямачилик қилинди. Уй томидаги совет даврининг пишиқ-мустаҳкам ёғочларини олиб ташлаб, янги қилмоқчи бўлишди. Аммо 10 та янги тахта қўйилган бўлса, қолган қисмига эски ёғочларни қўйишди. 89 милллион сўмлик иш бажарилгани ҳақида ҳисобот беришди. Энди қўл учида қилинган иш учун пулни аҳоли тўлаши керак.
Бу ҳолатни ким назорат қилади? Аҳоли кимдан нажот кутсин?”
(Бу хабар Озодликка 23 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|