ФАРҒОНА. “Мен – Элёрбек Тожибоев, Фарғона шаҳри “Ҳумо” кўчаси 33-уйда яшайман. Собиқ “Сервис интер гранд” фирмаси директориман. 2010 йилдан бери Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида аҳолига паспортларни расмийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиб келар эдим. Қўл остимда 57 нафар ходим ишлар эди.
Фаолиятимга ҳам рақобатчилар, ҳам мутасаддилар томонидан тўсқинлик қилинди. 2016 йилда вилоят ИИБ хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ёнидаги енгил типдаги будкам нохолис рақобатчи томонидан ёқиб юборилган. Унга тегишли қонуний жазо берилган.
2018 йил сентябрда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошқа бинога кўчди. Мен ҳам фирмам офисини ўша ердаги ижара жойга кўчириб ўтдим. Аммо у ерда менга қарши аноним хатлар ёзилди. Миграция бошқармаси раҳбарияти тушунмовчилик сабаб шаҳар ва туман ИИБларидаги миграция бўлимларига қўнғироқ қилиб, биз билан ҳамкорлик қилмасликка кўрсатма берибди.
Хуллас, ғирром шахслар ва қандайдир манфаат кўзлаган мансабдорлар тадбиркорлик фаолиятимизга тўсиқ қўйишмоқда. Президентимиз тадбиркорларни шахсан қўллаб-қувватламоқда. Бизга ҳам қонуний кўмак берилади, деган умиддамиз”.
(Бу хабар Озодликка 24 октябрь куни келган.)
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|