МАРҒИЛОН. “Мен – Мавжуда Маҳмудова, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан мактуб ёзмоқдаман. 1973 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида туғилганман. 1994 йилдан буён Ўзбекистонда яшайман. Фуқаролигим йўқлиги сабаб 10 йилдан бери Қирғизистонга боролмаяпман. Президент қароридан кейин барча ҳужжатларимни топширдим. Орадан бир ярим йил ўтса-да, натижа бўлмади. Икки марта Xалқ қабулхонасига, паспорт столига мурожаат қилдим. Кутишдан бошқа чора йўқ дейишди. Қонун бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 1 йилдан ошмаслиги керак, деб эшитгандим. Нима қилишни билмай қолдим. Масъул идоралардан амалий ёрдам сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 15 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|