ҚАШҚАДАРЁ – “Истеъмолга яроқсиз маргарин боғчаларга сариёғ деб тарқатилди. Хўш, бу иш ортида ким турибди?”

ҚАМАШИ. “Қашқадарё вилоятидан ёзмоқдамиз. Жорий йил 19 июнь куни Қамаши туманидаги мактабгача таълим муассасаларига маргарин гўё сариёғ деб тарқатилган. Аввало, маргаринни болаларга бериш мумкин эмас. Қолаверса, кейинроқ берилган ДСЭНМ хулосасида ҳам маҳсулот 27 фоизга ифлослангани қайд этилган. Бундан ташқари, дўконларда 8000 сўмга сотиладиган маргарин баҳоси ҳужжатда 41 минг сўм деб кўрсатилган. Хуллас, ушбу ҳолатда мутасаддилар жиноятга қўл урганини тахмин қилиш мумкин.

Яхшики, МТМ раҳбарлари юк хатисиз ташлаб кетилган истеъмолга яроқсиз маргаринларни болаларга бермаган.

Аммо айни пайтда Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А. А. айбни Қамаши тумани МТБ ҳуқуқшуноси Ҳусниддин Азаматовга юклашга уринмоқда. Ҳолбуки, ҳуқуқшунос яроқсиз маргарин тарқатилган пайтда меҳнат таътилида бўлган.

Мутасадди идоралардан ушбу ҳолатни холис ўрганиб, болалар ҳаётини хавфга қўйганларга чора кўришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 22 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​