ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан ёзмоқдамиз. Сувоқова ва ободонлаштириш корхоналари шаҳарнинг коммунал соҳадаги муҳим ташкилотлари саналади. Аммо шаҳар ҳокимияти бу икки корхонага тегишли жойларини қурилиш фирмаларига сотиб, ходимларни ҳам, халқни ҳам овораи сарсон қилмоқда. Ахир, коммунал тўловлар тўланадиган корхоналар йўл ёқасида, одамларга қулай ерда бўлиши керак-ку! Қурилиш катта бизнесга айланиб, раҳбарлар кўзига халқ кўринмай қолди...”
(Бу хабар Озодликка 14 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|