ОҚОЛТИН. “Мен – Рўзихол Назарова, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси Кўркам диёр маҳалласида яшайман. Ҳокимият Собир Раҳимов кўчасида жойлашган гўзаллик салонимни товон пули тўламасдан бузиб ташлади. Бадалига эса “қизил линия”дан ер беришди. У ерни аввал ҳам бериб, кейин қайтариб олишганди.
Ёлғиз онаман. Моддий ёрдам ёки алимент олмайман. Ота-онам қарамоғида 3 фарзандим билан яшайман. Гўзаллик салони асосий тирикчилик манбамиз эди. Президентимизга икки марта ариза ёздим, аммо натижа бўлмади. Мутасаддилардан ёрдам сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|