ТОШКЕНТ. “Тошкентдан ёзмоқдаман. Бизда қачон жамоат транспорти етишмовчилигига барҳам берилар экан? Ишдан чиқиб уйга шошасиз, бекатга келсангиз бу аҳвол: ур-йиқит! Одамлар бир-бирини ҳурмат қилмайди. Маданият эса бир четда мудраб ётибди. Бу – “Буюк ипак йўли” метроси ва Қўйлиқ йўналишидаги вазият. Қўйлиқ бозори яқинида эса бундан ҳам ачинарли ҳолатга гувоҳ бўласиз. Асабни бузмаслик учун қиммат бўлса-да таксига юзланасиз. Афсус! XXI асрда-я...”
(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|