БУЛОҚБОШИ. “Андижон вилоят, Булоқбоши туман, “Нефтпром” шаҳарчасидан ёзмоқдамиз. Шаҳарчамизда йўл кенгайтирилиши муносабати билан йўл ёқасидаги бир неча уйнинг маълум қисми бузилди. Шу баҳона аҳолининг газ қувурини ҳам узиб қўйишди. Бир неча ой бўлди, йўлни ҳам эпақага келтиришмади, газ қувурини ҳам улашмади. Одамлар газсиз ўтирибди. Аҳвол шу тахлит давом этса, қишни ҳам газсиз ўтказамиз. Мутасаддилардан йўлни таъмирлаб, газ қувурини улаб беришларини талаб қиламиз”.
(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|