Соғлиқни сақлаш собиқ вазири касаба уюшмалари раисига ўринбосар бўлди

Ҳожибоев 13 ноябрь куни янги жамоага таништирилган.

Бир неча кун олдин ишдан олинган соғлиқни сақлаш собиқ вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.

Касаба уюшмалари матбуот хизматининг билдиришича, Ҳожибоев 13 ноябрь куни янги жамоага таништирилган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев 2020 йилнинг ноябридан 2021 йилнинг 11 ноябригача соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

11 ноябрь куни у лавозимидан бўшатилган ва унинг ўрнига мутахассислиги иқтисодчи бўлган Беҳзод Мусаев тайинланган эди.