Медал учун пул: Сочи медалига ким қанча беради?
Тўртта спортчини Сочига жўнатаëтган Озарбайжон медаллар учун катта миқдорда пул ваъда қилмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси расмийси спортчилардан совринли ўрин кутилмаëтганини¸ бироқ совринли ўрин олган тақдирда бериладиган пул миқдори олтин медал учун 510 минг доллар¸ кумуш медал учун 255 минг доллар¸ бронза учун 130 минг доллар эканини айтди.
Озарбайжонга қўшни Арманистон олтин медал учун 30 минг доллар¸ кумуш учун 20 минг доллар¸ бронза учун 10 минг доллар беради. Охирги Қишки Олимпиада ўйинларида Озарбайжон ҳам¸ Арманистон ҳам совринли ўринларни қўлга кирита олмади.
Қозоғистон олтин медал учун 250 минг доллар¸ кумуш учун эса 150 минг бермоқчи. Учинчи¸ тўртинчи¸ бешинчи ва олтинчи ўринни қўлга киритганларга 75 минг доллардан ваъда қилинган.
Беларуслик Сергей Навикау 2010 йилги Олимпиадада 10 километрлик биатлон мусобақаси финалида. Беларус ва Украина спортчиларига олтин медал учун 150 минг доллар¸ кумуш медал учун 75 минг доллар¸ бронза учун эса 50 минг доллар ваъда қилган. Беларуслик спортчилар Ванкуверда учта медал қўлга киритган.
...while Ukraine was shut out of the medal count in 2010.
2014 йилги Қишки Олимпиада мезбони Россия олтин медал учун 113 минг доллар¸ кумуш учун 71 минг доллар¸ бронза учун 42 минг доллар ваъда қилган.
Россиялик хоккей юлдузи Александр Овечкин 2010 йил чорак финалда Канадага қарши ўйинда. Россия Ванкуверда 15 медал ютди¸ уларнинг учтаси олтин медал.
АҚШ Сочида қўлга киритиладиган олтин медал учун 25 минг доллар¸ кумуш медал учун 15 минг доллар¸ бронза медал учун 10 минг доллар ваъда бермоқда.
Германиянинг хусусий Deutsche Sporthilfe фонди саккизинчи ўрин учун 2000 доллар¸ олтин медал учун 20 минг доллар ваъда бермоқда.
Канада Олимпия қўмитаси олтин медал учун 9000 доллар¸ кумуш учун 6¸800 доллар¸ бронза учун 4¸500 доллар ваъда бермоқда.