Ташқи ишлар вазири Комилов икки кун ичида минтақадаги уч мамлакат президенти қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдуазиз Комилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдуазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида 17 февраль куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, 18 февраль куни Нур-Султонда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев , яна шу куннинг ўзида Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қабулида бўлган.

ТИВ матбуот хизмати қайдича, А. Комилов президентларнинг ҳар бирига ўзбекистонлик ҳамкасблари Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширган.

Мазкур учрашувларда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги уч қўшниси билан муносабатларининг долзарб масалалари, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилган, давлатларо сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.