Қозоғистоннинг Air Astana авиаширкатига қарашли учоқ 2 январь куни Тошкентдан Олмаотага парвоз қилаётган пайтда йўловчиларнинг етти нафари турли даражада тан жароҳати олган.
Авиаширкат хабарномасида йўловчиларнинг жабрланишига учоқнинг кутилмаганда ҳаво гирдобига дуч келгани сабаб ўлароқ келтирилган.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 14.35 да KC 128 қатнови билан Тошкентдан ҳавога кўтарилган учоқ соат 16.45 да Олмаотага қўнган. Учоқ экипажи жароҳатланган йўловчиларга биринчи ёрдамни кўрсатишган.
Содир бўлган воқеа юзасидан таассуф билдирган авиаширкат йўловчиларга барча зарур ёрдам кўрсатилишини билдирган.
Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси кейинроқ нохуш ҳодиса чоғида 5 киши жабрлангани, улардан 4 нафари касалхонага боришдан бош тортишгани, яна бир ўзбекистонлик аёл бачадон умуртқаси синиши гумони билан касалхонага олиб кетилгани ҳақида маълумот тарқатган.