Туркияда йиллик инфляция даражаси 36 фоизни ташкил қилди

20 декабрь куни 18 лира бир долларга тенглашди.

Туркия Статистика қўмитасининг билдиришича, 2021 йилда мамлакатда инфляция даражаси 36 фоизни ташкил қилди.

Турк лираси Марказий банк фоиз ставкаларини бир неча марта пасайтиргани ортидан қадрсизлана бошлаган эди. 20 декабрь куни 18 лира бир долларга тенглашди. Ҳолбуки, йил бошида бир доллар 7,5 лирага тенг бўлганди.

Фоиз ставкаларини қисқартириш ташаббусини президент Режаб Тоййип Эрдўғон кўтарган. Унга кўра, бунинг ортидан Туркияга сармоялар киритиш кўлами ошиши ва инфляция даражаси пасайиши лозим эди.

Бундан ташқари Эрдўғон 2019 йилдан то шу кунгача Марказий банк раисини уч марта, 2021 йилнинг ноябридан бери молия вазирини икки марта алмаштирди.

Мухолифат Эрдўғонни иқтисодий жиҳатдан билимсизликда айбламоқда. Эрдўғон эса бу айбловни инкор этган.