Украина уруши туфайли Россиядан муҳожирлар қоча бошлади

Иллюстратив сурат

Украинага қарши олиб борилаётга уруш сабабли дўст ҳисобланмиш мамлакатлардан келган мигрантлар Россиядан кета бошлаган.

Росстат маълумотига кўра, 2022 йилнинг 8 ойи ичида бу мамлакатдан 506 минг нафар мигрант чиқиб кетган, 444 минг киши эса кириб келган. Миграциянинг терс оқими 62,5 минг кишини ташкил этган. Бунақа ҳолат ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам кузатилмагани айтилмоқда. Дейлик, 2020 йилда Россияга келувчилар сони 68,8 минг нафарга, 2021 йилда эса 212,3 минг кишига кўп бўлган.

Дўст давлатлардан бўлган мигрантларнинг Россиядан кетиши бўйича Арманистон биринчи ўринни (келганлар кетганлардан 15,7 минг кишига кам), Қирғизистон иккинчи ўринни ( - 14 минг киши), Ўзбекистон учинчи ўринни ( - 13,7 минг киши) эгаллаган. Россиядан кетганлардан мамлакатга келганлар кўп бўлган ягона мамлакат Тожикистон бўлиб, жорий йилнинг январь-август ойларида улар орасидаги фарқ + 41,7 минг кишини ташкил қилган.