Шарқий Украина: Отишмалар ичида қолган ҳайвонлар

Ит Донецкнинг Грабово қишлоғида Малайзиянинг Boeing 777 учоғи уриб туширилган жойда турибди.

 

Бўйнига Украина байроғи ранглари туширилган лента тақилган мушук Авдеевка шаҳридаги блокпост яқинида ҳарбий дурбин ëнида.

Донецкнинг Спартак қишлоғида яшовчи 48 яшар Владимир Шрамко отишмаларда вайрон бўлган қўшнисининг уйи ëнидан ўтиб кетмоқда.

Итлар Донецк яқинидаги Украин танки ëнида йиғилмоқда. (2014 йил сентябр) 

Ит Донецкда вайрон қилинган бинолар орасида. 

Украин ҳарбийси Горловка яқинидаги блокпостда ит билан.

Мушук Словянск яқинида россияпараст жанггарилар ва Украина ҳарбий кучлари ўртасидаги отишмада вайрон қилинган уй ëнида.

Ниқоб кийган россияпараст айирмачи 2014 йил апрелда ит билан бирга Донецкда босиб олинган ҳукумат биноси ичида суратга тушмоқда. 

Ëш болакай отишмаларда вайрон бўлган уйи ташқарисида қўлида мушук билан.

Итлар 2014 йил март ойида Симферополнинг Перевальное қишлоғидаги Украина ҳарбий базаси яқинида Россия аскарлари дея ишонилган ҳарбийлар ëнидан ўтиб кетмоқда. 

Артиллерия ҳужумидан бошпана сифатида фойдаланилаëтган жойда мушук тўшакда дам олмоқда. 

 

Аëл киши 2014 йил август ойида Донецкда қисқа муддатли отишмадан кейин итни олиб кетмоқда.
 

Украин ҳарбийси 2014 йил октябр ойида  Донецк аэропорти яқинидаги Пески қишлоғида мушуклар билан.

Сигирлар 2014 йил март ойида Симферополдаги Перевальное ҳарбий базаси яқинида Россияники дея ишонилган ҳарбийлар ваа танк ëнида яйловда ўтламоқда.  

Ит декабр ойида Донецкнинг Азотний туманида отишмаларда ўлдирилган Владимир Чурилов жасади ëнида.

Ит 2014 йил ноябр ойида Донецк яқинидаги Красний Пахар қишлоғида отишмаларда вайрон бўлган машина ëнида.

Мушук Донецк аэропорти яқинидаги россияпараст айирмачиларга тегишли жойда қурол-яроғ қутиси устида дам олмоқда.

Россияпараст айирмачи 2014 йил июн ойида Украина шарқидаги Словянск шаҳрида итни силамоқда.

Украина аскари 2014 йил декабр ойида Дебальцево шаҳрида ит билан ўйнамоқда.

Украина ҳарбийси 2014 йил сентябр ойида Шарқий Украинадаги Горловка шаҳри ҳарбий базасида ит билан бирга.

Украина ҳарбийси Дебальцево шаҳрида итни эркаламоқда.

Украина аëл ҳарбийси Донецк яқинидаги Пески қишлоғи блокпостида қўлида ит билан бирга.