Чернобил радиоактив вайроналари ичида

Чернобил АЭСнинг тўртинчи энергоблоки бошқарув хонаси. 1986 йил 26 апрел куни техниклар совутиш системасини тестдан ўтказаëтган эди. 

Тўртинчи энергоблок бошқарув хонасидаги панеллар. 

Тўртинчи энергоблок бошқарув хонасидаги манометр. Техниклар кутилмаганда реактор ичидаги иссиқлик даражаси кўтарилиб кетганлиги ва ядрони эрита бошлаганини сезиб қолишган. 

Чернобил АЭСнинг тўртинчи энергоблокидаги чанг босган бошқарув панели. Реактор ярим кечаси соат 1 дан 23 дақиқа ўтганда портлади ва ҳавога 8 минг тоннадан ортиқ радиоактив модда тарқалди. 

Чернобилнинг биринчи бўлиб 1977 йилда ишга туширилган биринчи энергоблоки.  

Чернобил АЭСнинг биринчи энергоблокидаги атом реатори учун стерженли бошқарув қопламалари. Бошқарув стерженлари атом реакциясини секинлаштириш учун ядродаги уран ëнилғиси орасига жойлаштирилган.  

Чернобил АЭСнинг биринчи энергоблокидаги реактор ичидаги қувурлар. 

Биринчи энергоблок реактор зали. ҳалокатдан кейин бир неча йил давомида Чернобил АЭС Украина учун электр энергияси ишлаб чиқаришда давом этган. Биринчи энергоблокдаги реактор 1996 йилгача ишдан тўхтатилмаган. 

Чернобил АЭС тўртинчи блоки турбин залидаги насос.

Тўртинчи энергоблокдаги турбин зали вайроналари.  

Тўртинчи энергоблокдаги чиқиндилар. 1986 йилги портлашдан кейин тезда радиоактив моддалар тарқалиши олдини олиш учун саркофаг қурилган. 

Тўртинчи энергоблокда ҳозиргача тахминан 200 тоннага яқин радиоактив ëнилғи бор. 

Тўртинчи энергоблокдаги кран. 

Чернобил АЭСнинг тўртинчи реактори учун янги тайëр саркофаг. Ноябр ўрталарида янги саркофаг билан реактор устини ëпиш ишлари бошланади. Саркофагнинг деворлари қурилиши 2017 йилда якунига етади. Янги саркофаг 100 йил давомида радиоактив моддалар чиқишининг олдини олади.   

Украинада тез орада 31 минг тонналик саркофаг билан радиоактив вайроналарни ëпиш ишлари бошланади. Янги саркофаг Чернобилнинг 1986 йилда портлаган тўртинчи энергоблокдаги реактор устига ëпилади.