Киевда қор билан қопланган намойишлар

Қўлига Украина байроғини ушлаб олган намойишчи 9 декабр куни кечқурун Киев марказида ИИВ ходимлари ëнида.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони ва Зарба сиëсий партияси етакчиси Виталий Кличко президент қароргоҳи ëнидаги полиция кучлари қаршисида.

ИИВ кучлари кўчада намойишчиларнинг йўлини тўсмоқда.

Руҳоний полиция кучлари ëнида намойишчиларга гапирмоқда.

Евроиттифоқ тарафдори бўлган украиналик намойишчилар хавфсизлик кучлари билан юзма юз.

Хавфсизлик кучлари Киевда намойишчиларни ҳукумат бинолари томонга ўтказмасликка ҳаракат қилмоқда.

Хавфсизлик кучлари Украина ҳукумати истеъфосини талаб қилаëтган минглаб намойишчиларни Вазирлар Маҳкамаси биноси ëнидан ҳайдамоқда.

Болалар қорда ўйнамоқда¸ айни пайтда хавфсизлик кучлари президент маъмурияти биноси томон келаëтган намойишчилар йўлини тўсмоқда.