Урганч билан Фарғона ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 11 февралидан ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Uzbekistan airways авиаширкати томонидан Урганч – Фарғона – Урганч йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатнов йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик қайдича, шу йил 3 ва 6 февраль кунлари ҳам Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида парвозлар амалга оширилади.

Ушбу қатнов Ўзбекистонда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида йўлга қўйилаётгани билдирилган.