Барак Обама президентлиги суратларда

Хотини Мишел¸ қизлари Малия ва Саша билан биргаликда келган Барак Обама 2009 йил 20 январ куни АҚШнинг 44 президенти сифатида қасамëд келтирди.  

АҚШ президенти Барак Обама 2009 йил 21 январ куни Оқ уйдаги Овал офисга кириш арафасида. Офисдаги биринчи иш кунида Обама мамлакат ҳарбий прокурорларига Гуантанамодаги барча тутқунлар ишини қайта кўриб чиқиш ва бошланган маҳакама жараëнларини тўхтатиш¸ Гуантанамо ҳарбий ҳибсхонасини кечи билан бир йил ичида ëпиш ҳақида буйруқ берди. Обаманинг президентлик фаолияти якунланди¸ аммо Гуантанамо ҳалигача ëпилгани йўқ.   

Шимолий Каролинадаги ҳарбий базада 2009 йил 27 феврал куни нутқ қилган Обама АҚШнинг Ироқдаги операциясини тугатиш куни 2010 йил 31 август куни эканлигини айтди.    

Обама Чехия пойтахти Прага шаҳрида 2009 йил 5 апрел куни Чехословакиянинг биринчи президенти Томаш Гаррик Масарик ҳайкали ëнида нутқ сўзламоқда.  

Обама 2009 йил 25 сентябр куни Питсбургда Катта йигирмалик саммитида Франция президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Гордон Браун билан бирга.  

Обама 2009 йил 9 октябр куни Тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан мукофотланганидан кейин Овал офисда телефонда гаплашмоқда. Мукофот Обама президентлик фаолиятини бошлаганидан 9 ой ўтиб берилди. 

Президент Обама 2010 йил 30 март куни Виржиниянинг Александрия шаҳрида тарафдори ва унинг чақалоғи ëнида. Обаманинг Соғлиқ суғуртаси суғурта қилинмаган 20 миллион одамга соғлиқ билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга йўл очиб берди. 

Президент Барак Обама Мексика кўрфазидаги нефт қазиш платформасида содир бўлган портлашдан кейин 2010 йил 28 май куни Лузианага сафар қилди. 

Президент ва унинг миллий хавфсизлик жамоаси Оқ уйда 1 май куни АҚШ махсус кучларининг Покистоннинг Абботобод шаҳрида Усома Бин Лодинга қарши олиб борилаëтган рейд тафсилотлари билан танишмоқда. Рейдда Ал Қоида лидери ва яна тўрт одам ўлдирилган.   

Обама 2012 йил 1 январ куни Ҳавайида Канеоҳе кўрфазида сузмоқда. У Ҳавайида туғилган илк президентдир.   

Иккинчи муддатга президентликка сайланган Обама 2012 йил 6 ноябр куни Чикагода ғалаба нутқидан кейин. 

Обама Коннектикутдаги бошланғич мактабга уюштирилган ҳужум қурбонлари яқинларига ўзз таъзиясини билдирмоқда. Қуролланган шахс мактаб ўқувчиларига ўт очиб¸ 18 бола ва 8 одамни ўлдирган.  
 

Обама Украинадаги инқироз вақтида АҚШ-Россия муносабатлари таранглашган пайтда   2014 йил 1 март куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашмоқда. 18 март куни Россия Қримни аннексия қилди. 

Обама 2014 йил 15 декабр куни Ню Жерсидаги ҳарбий базада аскарларга хизматлари учун миннатдорчилик билдирмоқда.  

Германия канцлери Ангела Меркел 2015 йил 8 июн куни Германияда Катта еттилик саммитидан кейин Обама билан гаплашмоқда. 

Обама 2015 йил 25 июл куни Вашингтонда бир кун олдин Эрон билан ядровий келишув юзасидан саволларга жавоб берди.
 

Мишел ва Барак Обама 2016 йил 18 феврал куни Оқ уйда 106 яшар Виржиния Маклаурин билан рақсга тушмоқда. 

Куба президенти Раул Кастро 2016 йил 21 март куни Гаванадаги Инқилоб саройида Обама билан учрашув давомида унинг қўлини кўтармоқда. Обама 1959 йилги инқилобдан кейин Кубага ташриф буюрган илк АҚШ президентидир.   

Барак ва Мишел Обама Аргентинага ташрифи пайтида ташкил қилинган кечки овқат пайтида тангога тушмоқда.

Обама матбуот котиби Жош Эрнстнинг ўғли Волкер Эрнст билан Оқ уйда. 

Обама сайланган президент Доналд Трамп билан 2016 йил 10 ноябр куни Овал офисда ҳокимиятни топшириш масаласини муҳокама қилмоқда.