Хива қозоқлари

Хива яқинидаги қозоқ қишлоғи. Қачонлардир бу ерда компрессор завод бўлган ва шу сабабдан бу ер Компрессорний деб аталган. Суратда Компрессорний қишлоғи болалари

Қишлоқ турғуни Барчиной қизлари Мадина ва Албина билан

Асли қўшкўпирлик (Қўшкўпир - Хоразм вилоятидаги туман) бўлган Хива қозоғи Оқила Ялгачбоева (Жалгасбаева) "Кичик жуз вакилиман"¸ дейди. У яқинда Қозоғистонга яқинларидан бирининг жанозасига бориб келган. Унинг икки ўғли Қозоғистонда ишлайди.   

Оқила опа қизи Лайлони уй ëнида суратга тушишга зўрға кўндирди. Келини ва невараси эса суратга тушишни истамади.  

Болалар фотомухбир қаршисига югуриб чиқишди¸ аммо камерани кўргач истамайгина гаплашишди. Ўзбекистонликларни йиллар давомида "Интернет ëмонликлари" ҳақида гапириб¸ "мустақиллик душманлари" билан қўрқитиб келишмоқда. 

Этник қозоқ Бибигул ҳовлисида. Бибигул ўтовни уй ëнида ëзда қурамиз¸ дейди. Аллақачон ташлаб қўйилган компрессор заводи ëнида қозоқ овулини камерага тушириш тақиқи қишлоқ чегара яқинида жойлашгани билзн изоҳланади. 

Бибигул ҳовлисидаги туя. Амударë бўйига жойлашган қозоқлар туячилик билан шуғулланишади¸ туя сутидан тайëрланган ичимлик - шубат сотишади. Маҳаллий ўзбеклар шубат қимматлигига қарамасдан одамлар орасида анча машҳур ичимлик бўлмоқда¸ дейишди. 

Канал орқали ўтиб қозоқ овулига борувчи труба Хивадан 20 километр узоқликда жойлашган. 10 хўжаликдан иборат овул бир томондан саҳро билан¸ иккинчи томондан канал билан чегараланган. Қишлоқ аҳолисининг айтишича¸ Совет Иттифоқи даврида қишлоқликлар фермада ишлашган.  

 

Маҳаллий аҳоли ишлаган ташландиқ ферма.

Компрессорнийда яшайдиган қозоқлар уй қурмоқда. 

Сутда ëпилган Хоразм нони. Маҳаллий қозоқлар худди хиваликлар каби нон ëпишади. Маҳаллий қозоқларнинг тили юмшоқ. Уларнинг гаплаши нимасидир билан Хоразм шевасини эслатади.  

Хива қозоғи Зарифа нон ëпмоқда. 

Ичонқалъа тарихий комплексидаги Шерзоғихон мадрасаси (ўнгда). Маҳаллий қозоқлар бу мадрасада манғистаулик диний арбоб Бекет ота (1750-1813) ўқиганини айтишди.   

Тарихий маълумотларга кўра¸ Шерғозихон 1714-1728 йилларда хонлик қилган. Бу бино ўша пайтда қурилган ва Шерғозихон номи билан аталади. 

Шерғозихон масжиди кириши. Бу жой олдин "олимлар уйи" деб аталган. 

Хоразм маданият маркази раҳбарининг айтишича¸ Шерғозихон масжидидаги ўтов Бекет ота авлодлари томонидан 2013 йилда берилган. Ҳар йил бу ерга зиëратчилар келишади¸ худойи берилади. 

Шерғозихон мадрасасидаги Бекет ота авлодлари совға қилган ўтовнинг ички кўриниши.

Шерғозихон масжидидаги Бекет ота музейи. 

Бекет ота Хивада ўқиб қайтганидан кейин ўз юртида бир қанча масжидлар очган. 

Ҳужрага кириш. Шерғозихон мадрасасида 60га яқин ҳужра бор. 

Хивадаги Ичонқалъа тарихий комплекси. 

Фотомухбирнинг "Сиз қозоқмисиз?" деб сўраган саволига маҳаллий аҳолининг кекса вакилларидан бири кулиб "Ўз даврида Хивага ҳаммани олиб келишган" деб жавоб берди. 

Бибигулнинг эридан туя "ижарага олувчи" хивалик тадбиркор. Маҳаллий қозоқларни ана шу тадбиркор орқали топишга муваффақ бўлдик.