2008 йилги Грузия-Россия уруши суратларда

9 август куни Россия бомбалаган Гори шаҳрида эркак ўз яқинини қучоқлаб йиғламоқда. Гори шаҳри айирмачи ҳудуд Жанубий Осетия билан чегарада жойлашган.

Урушдан бир ой олдин¸ 8 июл куни ЕХҲТ ташкилоти аъзолари Жанубий Осетия президенти Эдуард Кокойти билан биргаликда Грузия-Россия чегарасига борган пайтда тунелдан ўтиб боришмоқда. Шу куни Жанубий Осетиядаги айирмачилар тўртта грузин солдатини озод этишди. 

Грузия аскарлари 5 август куни Жанубий Осетиянинг Эргнети қишлоғи яқинида ўз жойларини эгаллаб туришибди.  

Россиянинг Грузиядаги элчиси Вячеслав Коваленко (чапда) 6 август куни Грузиянинг Жанубий Осетиядаги тинчликпарвар кучлари раҳбари Мамука Курашвили билан чегара ҳудудида учрашди.

Грузия ҳарбийлари 8 август куни Жанубий Осетиянинг Цхинвали яқинидаги айирмачи кучларига қарши ракетадан ўт очмоқда. Грузия расмийлари бу ишни рус ëлланма жангчиларининг мамлакатга киришининг олдини олиш мақсадида қилганини айтишди. 

Жанубий Осетия кучлари 8 август куни Цхинвали яқинида жойларини эгалламоқда. 

Этник грузинлар 8 август куни Цхинвали атрофидаги қишлоқлардан чиқиб кетмоқда. 

Полиция ходимлари Горида Жанубий Осетия айирмачилари билан жангда яраланган грузин аскарига ëрдам кўрсатмоқда. 

9 август куни Горида Россия бомбаси тушган бино ëнмоқда.  

Россия ҳаво кучлари ҳужумидан кейин Горидаги кўчалардан бирининг аҳволи. 

Грузиянинг заҳирадаги ҳарбийлари 9 август куни Горидаги марказий майдонда йиғилмоқда. 

9 август куни Цхинвалига етиб келган рус аскарлари дам олмоқда. 

Жанубий осетияликлар 9 август куни Джава қишлоғида жон сақлаш учун бошпана қидирмоқда. 

Яксон қилинган грузин танки 14 август куни Цхинвалидаги харобалар орасида. Россия ва Грузия расмийлари 12 август куни оташкесим ҳақида келишувга эришди. Бу келишув икки кундан кейин Жанубий Осетия ва Абхазия лидерлери томонидан имзоланди. 

Цхинвалида аëллар вайроналар орасида. 

Гори яқинидаги рус танки 22 август куни Жанубий Осетия томонга қараб ҳаракатланмоқда. 

 

Уруш тугаганидан бир ҳафта ўтиб 23 август куни Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалидаги вайрон бўлган уйига қайтган аëл гиламини осмоқда.