2013 йил суратларда

Яшаш жойидан бошқа жойга кўчирилган болалар 1 январ куни Кобул яқинида гуманитар ташкилотлар ишчилари томонидан берилган қишки нарсаларни олиб кетишмоқда. 

Шиа мусулмонлар Ироқнинг Карбало шаҳрида 2 январ куни муқаддас Арбаин кунида Имом Ҳусайн зиëратгоҳида намоз ўқишмоқда.

Француз актëри Жерар Депардье 6 январ куни Саранскда маҳаллий кийимда. Маросимда Мордовия президенти Владимир Волков (чапда) ҳам иштирок этди. Депардье феврал ойида Россия фуқаролигини олди.

Болалар Беларуснинг Калачи қишлоғида 7 январ куни аравага орқасига осилиб кетишмоқда.

Покистон исломий лидери Муҳаммад Тоҳир-ук-Қадри тарафдорлари сайловлар арафасида 13 январ куни Лаҳор яқинида ҳукуматга қарши намойишда иштирок этмоқда.

Конькида учувчи 14 январ куни Олмаотада ташкил қилинган муз ва қор ҳайкаллари фестивали давомида муз ҳайкаллар ëнидан ўтиб кетмоқда.

Ëрдамчилар 19 январ куни Бишкек яқинидаги Ленинское қишлоғида насроний православ болага чўмилишга ëрдам бермоқда. Бу чўқинтириш маросимининг бир қисми ҳисобланади. 

Аëл киши 21 январ куни Киевда президент қароргоҳи ëнида ўтказилган намойишда ҳозирда қамоқда бўлган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко сурати билан.

Одамлар 24 январ куни Қоҳиранинг Таҳрир майдонидан хавфсизлик кучлари томонидан ишлатилган кўздан ëш оқизувчи газдан қочиб кетмоқда.

Намойиш уюштирганлик айблови билан ҳибс этилган мухолифат депутатлар тарафдорлари навбатдаги суд мажлиси бўладиган 25 январ куни Бишкекдаги суд биноси ëнида намойиш ўтказмоқда.

Балиқчилар 27 январ куни Литванинг Клайпеда яқинида муз орасидан майда денгиз балиғи тутиш учун йиғилдилар. 

Озарбайжоннинг Исмоилий туманида намойишчилар томонидан ëқиб юборилган бинонинг 29 январ кунги кўриниши. Намойишчилар маҳаллий ҳоким Низоми Алекберов истефосини талаб қилиб чиқишган эди. 

Озод Сурия армияси жангчилари 30 январ куни Дамашқ яқинидаги Айн Тармада бўлган оғир отишмалар пайтида танк портлаб кетганидан кейин яширинадиган жой излаб қочишмоқда. 

31 январ куни 1918 йилги Озарбайжон демократик республикаси асосчиларидан бири Мамед Амин Расулзода туғилган кунда Озарбайжон мухолифати тарафдорлари байроқларни йиғишмоқда. 

Аëллар Сталинград (ҳозирги номи Волгоград) жангида асосий истеҳком вазифасини бажарган собиқ тегирмон биноси ëнидан ўтиб кетмоқда. 2 феврал куни Россияда Сталинград жангида немис фашистлари устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги нишонланди. 

Ишчилар 31 январ куни Россиянинг Лесосибирскида ëғочни қайта ишловчи завод ëнидаги Енисей дарëси соҳилида ëғочларни сортировка қилмоқда.

1 феврал куни Еревандаги касалхонада Арманистон президентлигига номзод Паруйр Хайрикиянга тиббий ëрдам кўрсатилмоқда. Хайрикиян Арманистон президентлигига сайловлардан уч ҳафта олдин уйидан ташқарида елкасидан отиб кетилган эди.

Эронлик мактаб ўқувчилари 3 феврал куни Теҳронда президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг парламентдаги нутқини тингламоқда.

Жисмоний тарбия мураббийи ва унинг ëш ўқувчилари 5 феврал куни об-ҳаво минус 23 даражага тушган Россиянинг Красноярскида ўз устларидан совуқ сув қуймоқда.

Кекса аëл 8 феврал куни Тбилисидаги Миллий кутубхона олдига намойишчилар йиғилаëтган пайтда деразасидан қарамоқда. Намойишчилар грузин халқига ўзининг сўнгги нутқини сўзлаш учун келаëтган президент Михаил Саакашвилининг кутубхонага киришига тўсқинлик қилишмоқчи эди.  

Арманистон пойтахти Ереваннинг Арарат тоғи билан бирга президентлик сайловларидан бир кун олдин¸ 17 феврал кунги кўриниши.

Покистонлик шиа мусулмонлари 18 феврал куни Кветтада бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар тобутлари ëнида. 

Паралимпиада югурувчиси Оскар Писториус 20 феврал куни Жанубий Африканинг Преториясида суд олдида. Ўз қиз ўртоғи модел Рива Стинкампни ўлдирганликда гумон қилинаëтган Писториус гаров эвазига озод қилинган эди.  

Юзо Миҳара (чапда) ва унинг хотини Юко 22 феврал куни Япониянинг Фукушима атом электр станцияси яқинидаги Намие аҳоли пунктидаги кўчалардан бирида. Бу ҳудуддаги аҳоли 2011 йилги атом реактори авариясидан кейин мажбурий равишда бошқа жойга кўчирилган бўлиб¸ улар ўзларига тегишли нарсаларни олиб кетиш учун келишган эди.

Одамлар 4 март куни Покистоннинг Карачисида шиа мусулмонларига қарши қаратилган портлашлардан кейин ëниб кетган юк машинасини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Машина 6 март куни Каракас кўчалари бўйлаб Венесуэла президенти Уго Чавес тобутини олиб кетмоқда. Чавес 5 март куни 58 ëшида вафот этди.

Тонналаб ўлган балиқлар 13 март куни Бразилиянинг Родриго де Фрейтас кўрфазида.

Қутб ëғдусининг Швециянинг Аре ва Остерсундида 17 март кунги кўриниши.

Нажафдаги дунëнинг энг катта қабристони Вади Ал-Саламнинг (Тинчлик водийси) 1 апрел кунги кўрниши.  

Арманистон милицияси Серж Саркисяннинг иккинчи муддатга президентлиги учун инаугурация маросими бўлиб ўтаëтган 9 апрел куни намойиш ўтказаëтган мухолифат лидери Раффи Ҳованисян тарафдорларини ҳибсга олмоқда. 

Беларуслик қизлар давлат таълим тизимининг бир қисми бўлган ва 11 апрел куни Минскдаги Ғалаба хиëбонида бўлиб ўтадиган Ғалаба кунига тайëргарлик кўраëтган фахрий қоровул маросимида қатнашмоқда. 

Эркак киши 18 апрел куни Хитойнинг Шинжон Уйғур автоном ҳудудидаги этник Қозоқ Баликун графлигида қўй подаси ортидан велосипед етаклаб келмоқда.

Мусулмон аëл Босния ва Герцогивонанинг Власеника туманида дафн маросими олдидан олдидан қабристон ичида. 1992-1995 йиллардаги уруш давомида Серб кучлари томонидан ўлдирилган 11 босниялик мусулмоннинг қолдиқлари оммавий қабрдан чиқариб олинди ва 20 апрел куни мазкур қабристонга қайта дафн қилинди.

Pussy Riot панк гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникова 26 апрел куни Зубова Поляна туманида суд залида. “Диний адоват асосида безорилик қилиш”да айбдор деб топилиб, икки йилга қамоққа ҳукм қилинган Толоконникова айни пайтда қамоқ жазосини ўтамоқда. 

Одамлар 1986 йил 26 апрел куни рўй берган Чернобил фожиасида ҳалок бўлган ўт ўчирувчилар учун ўрнатилган ëдгорлик мажмуасига шам келтиришмоқда.  

Ироқнинг оғир атлетика бўйича илк аëллар жамоаси аъзоси 28 апрел куни Бағдоддаги спорт залларидан бирида Қатарда бўладиган Осиë чемпионатига тайëргарлик кўрмоқда.

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳридаги Аҳмад Қодиров масжиди ва замонавийлаштирилган шаҳар марказининг юқоридан кўриниши.

Қурилиши ниҳоясига етиб қолган One World Trade Center биносининг тепасига АҚШ байроғи олиб чиқилмоқда.

Навоз Шариф ва Покистон мусулмон лигаси партияси тарафдорлари 12 май куни Лаҳорда партиянинг ғалабасини нишонламоқда. 11 май куни бўлиб ўтган сайловларда ғолиб чиққан Навоз Шариф учинчи муддатга Бош вазир бўлди.

Эронлик Манжубеҳ Умрони (ўнгда) ва Неда Шаҳсавари 14 май куни Парижда бўлиб ўтаëтган Стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичида АҚШ жамоасига қарши ўйнамоқда.

Оломон Грузия пойтахти Тбилисида 17 май куни Гомофобияга қарши кураш халқаро куни муносабати билан намойишга чиққан гей ҳуқуқлари ҳимоячиларини олиб кетаëтган микроавтобусга ҳужум қилмоқда.

Молдавиялик қўшиқчи Алëна Мун 18 май куни Швециянинг Мальмо шаҳрида Eurovision қўшиқ танливида чиқиш қилмоқда.

Америка байроқлари 23 май Хотира кунида Массачусетс штати Бостон паркида.

Болалар 24 май куни Кобулда бомба портлаган жойдан қочиб кетишмоқда.

Руҳоний Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромида 27 май куни Союз космик ракетаси Халқаро космик станцияга учиши олдидан диний оқ йўл тилаш маросими ўтказмоқда. 

Ҳукуматга қарши намойишчилар 2 июн куни Истанбулда Бош вазир қароргоҳи олдида полиция кучлари билан тўқнашди. Истанбулнинг Тақсим майдонидаги норозиликлар Гези паркини бузиб ўрнига маъмурий бинолар қурилиш режасига қарши чиқишлар билан бошланиб кетган эди.

Грузия фахрий қоровуллари 9 июн куни Тбилиси яқинидаги аэропортда Афғонистонда ўлдирилган аскарлар тобутларини кўтариб кетмоқда.

Эрон президентлигига ислоҳотчи номзод Муҳаммад Ризо Ориф тарафдори 10 июн куни Теҳронда сайлов кампанияси материаллари орасида. 14 июн куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Ҳасан Руҳоний ғалаба қозонди.

Намойишчи Истанбулнинг Тақсим майдонида Туркия хавфсизлик кучлари билан тўқнашув давомида Молотов коктейлидан қочиб кетмоқда.

18 июн куни Шимолий Ирландиядаги саммитга йиғилган G8 лидерлари суратга тушишмоқда.

Бостон марафон бомба портлашида гумон қилинган ва АҚШ хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган Иброҳим Тодашевнинг тобути 20 июн куни Грознийдаги уйида. Тодашев яна бир гумонланувчи¸ бомба портлашидан кейин полиция билан отишмада ўлдирилган Тамерлан Царнаевнинг шериги эди. 

Ҳарбий машиналар Озарбайжон пойтахти Бокуда 21 июн куни ҳарбий парадда Flame Towers ëнидан ўтиб кетмоқда.

26 июн куни Халқаро наркотикка қарши кураш куни муносабати билан Теҳронда 50 тонна наркотик модда ëқиб юборилмоқда.

26 июн куни Хитойнинг Монголия ҳудудига қўнган Шэнчжоу-10 космик кема астронавтлари.

Каскадер Туркманистон ғарбида Каспий денгизи курортида 29 июн куни яхта клуби очилиш маросимида чиқиш қилмоқда. Туркман президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов дам олиш ҳудудини туристлар эътиборини тортувчи ҳудудга айлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳўкиз 8 июл куни Испаниянинг Памплона шаҳридаги Сан Фермин фестивалида иштирокчилар устидан югуриб ўтмоқда.

Мусулмон биродарларининг икки тарафдори 8 июл куни Қоҳирада полиция қаршисида. Норозиликлар  Муҳаммад Мурсий президентликдан кетказилгандан кейин бошланиб кетган эди.   

Россия мухолифат лидери Алексей Навалний 19 июл куни Киров вилоят суди томонидан озод қилинганидан кейин хотини билан бирга. Навалний давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланган¸ унинг ўзи эса бу айбловлар сиëсий мотивлар билан боғлиқ эканини айтган эди.

Россия жамоаси 21 июл куни Испаниянинг Барселонасида синхрон сузиш бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этмоқда.

Рим Папаси Францис 22 июл куни Рио де Жанейрода одамлар томонидан қарши олинмоқда. 

Машина ва мотоцикллар Хитойнинг Гансу провинциясида содир бўлган 6.6 баллга тенг зилзиладан оқибатида вайрон бўлган йўлдан кетмоқда. 

Сурия мухолифатига қарашли Shaam News Network томонидан эълон қилинган бу суратда Ҳомс шаҳридаги Холид ибн Валид масжиди акс этган. Масжид 22 июл куни армия ҳужумида вайрон бўлгани айтилмоқда.  

Москва бозорларидан полиция томонидан ўтказилган рейд давомида қўлга олинган ноқонуний мигрантлар олиб келинган лагерда 5 август куни аëл киши камерадан юзини тўсмоқда. 

Москвада 7 август куни Халқаро атлетика чемпионати очилиш маросимида қатнашувчи кўнгиллилар дам олмоқда.

Россиянинг Узоқ Шарқидаги Амур вилоятида сув босган қишлоқнинг 14 август кунги кўриниши. 

Аëл киши Бағдоднинг Садр сити ҳудудида Рамазон ҳайитига ҳозирланган ширинликлар билан.

Аëллар Эрон пойтахти Теҳронда Рамазон ҳайитида 9 август куни намоз ўқимоқда.

Хаген-Ворҳалдаги кемпингда дам олувчилар 1 сентябр куни Канцлер Ангела Меркел ва Германия социал демократ партиясидан номзод Пир Стейнбрук ўртасидаги телевизион дебатни томоша қилмоқда. 

Қозоқ отчопари 12 сентябр куни Астанада Осиë кўпкари чемпионатида. Кўпкари ҳар бир отлиқ ўртага сўйиб ташланган улоқни (одатда эски ëки кичикроқ бузоқни) бир-биридан куч билан ториб олиб тезроқ маррага элтиб ташлаш учун курашишдан иборат ўйин.

Қамоқдан муддатидан олдин озод қилинган эронлик ҳуқуқ ҳимоя адвокати Насрин Сўтудеҳ 18 сентябр куни ўғли Нима билан Теҳрондаги уйида. Сўтудеҳ бир қатор айбловлар билан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 

Одамлар 16 сентябр куни Покистоннинг Карачи яқинида портлатиб юборилган НАТО бензовозлари ëнида.

Италияда 17 сентябр куни 2012 йилнинг бошида ҳалокатга учраган “Costa Concordia” круиз кемасини кўтариш бўйича мисли кўрилмаган амалиёт бошланди. Кема ҳалокатида ўнлаб одам ҳалок бўлган эди. 

Одамлар 21 сентябр куни қуролланган кишилар уюштирган Найробидаги Westgate савдо марказида савдо растаси орқасида яшириниб ëтибди. Қароргоҳи Сомалида жойлашган Ал-Шабаб жанггарилари Найроби шаҳридаги Westgate савдо марказига ҳужум уюштиргани натижасида 67 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам яраланган эди. 

Раққос 23 сентябр куни Сочидаги Маяк гей клубида шоуга ҳозирлик кўрмоқда.

Покистонлик насронийлар 24 сентябр куни Пешавор шаҳридаги черковда уюштирилган бомба портлашида ҳалок бўлган қария аëл ва унинг икки невараси тобути ëнида.

Аëл киши 27 сентябр куни 1992-1993 йиллардаги Грузия-Абхазия урушида ҳалок бўлган грузияликларга ўрнатилган ëдгорлик мажмуасида.

Актëрлар 28 сентябр куни Босния ва Герцоговинанинг Мостаридаги Эски кўприк ëнида спектакл намойиш қилишмоқда. 16 асрда қурилган кўприк 1993 йилда Босния уруши даврида вайрон қилинган¸ 2004 йилда қолган тошлардан қайта барпо қилинган эди.

Тожикистонлик аëл 10 октябр куни Якҳак қишлоғида пахта термоқда.

Вашингтондаги Капитолий биноси гумбази.

15 октябр куни Озарбайжонда мусулмонлар Қурбон байрами муносабати билан қурбонликка қўй сотиб олишмоқда.

Ўт ўчирувчилар 16 октябр куни Карачида (Покистон) ëниб кетган бозорни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

2012 йил Толибон жангарилари томонидан отиб кетилган покистонлик ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай 20 октябр куни Лондонда "Мен Малаламан" деб номланган мемуари нусхасига қўл қўймоқда.

Чех рассоми Давид Черни скульптураси 21 октябр куни Прагада Влтава дарëсида. Катта ўрта бармоқ Чехия президенти Милош Земан қароргоҳи бўлган Прага саройига қаратилган. 

Фаоллар 26 октябр куни Вашингтондаги Капитолий яқинида Миллий хавфсизлик агентлигининг кузатув дастурларига қарши намойиш ўтказмоқда.   

Қирғиз овчиси 9 ноябр куни Боконбаево қишлоғидаги ов фестивалида бургутини қўйиб юбормоқда.

Қочқинлар 13 ноябр куни Сербиянинг Боговаджа қишлоғи яқинидаги ўрмонда олив атрофида. Сербиянинг иккита қочқин маркази тўлалиги туфайли Африка ва Ўрта шарқдан келган юзлаб қочқинлар ўзлари ташкил қилган лагерда яшашмоқда.

14 ноябр куни Ҳайян Тайфунидан кейин Таклобан шаҳриги филиппинликлар овқат ва ичимлик суви учун навбатда туришибди. Тайфун натижасида минглаб одамлар ўлди ва юзлаб одамлар кўчирилди.

Болгариялик талабалар ва бошқа намойишчилар 20 ноябр куни Софияда коррупция¸ кам даромад ва юқори даражадаги ишсизликка қарши намойишда қўлларида сохта қуроллар билан.

Одамлар 23 ноябр куни Украинадаги очликнинг 80 йиллиги муносабати билан Киевда ўрнатилган ëдгорлик мажмуасига шам қўймоқда.

Маҳаллий сузиш клуби аъзолари 26 ноябр куни Красноярскда 2014 йил Сочида бўлиб ўтадиган Қишки олимпиада ўйинлари машъаласини Енисей дарëсидан олиб ўтмоқда.

Шиа аëллар Бағдоднинг Садрия туманида амалга оширилган бомба портлашида ҳалок бўлганларни дафн қилиш маросимида.

28 ноябр куни Индонезиянинг Суматрасида Синабунг тоғидаги вулқон.

Афғон болалари 1 декабр куни Афғонистоннинг Жалолободидаги қочқинлар лагерида дарсда

Ҳукуматга қарши намойишчилар 1 декабр куни Киевда президент қаророгоҳи ëнида хавфсизлик кучлари билан тўқнашди. Оммавий намойишлар президент Виктор Янукович ЕИ билан ассациация ҳақида келишувни имзолашдан бош тортиши ортидан  бошланган эди.  

Буддист монахи газдан ҳимоя қилувчи маска киймоқда. 2 декабр куни Бангкокда ҳукуматга қарши намойишда полиция сув пуркагич ва кўздан ëш оқизувчи газдан фойдаланган эди.

Ëш бола Жанубий Африка собиқ президенти Нелсон Мандела портретини ўпмоқда. Мандела 5 декабр куни 95 ëшида вафот этди.

Хавфсизлик кучлари 11 декабр куни Киевнинг Мустақиллик майдонида ҳукуматга қарши намойишчилар баррикадаларини бузишга ҳаракат қилмоқда. Намойишчилар майдондан чиқиб кетишдан бош тортишди.