ЕИ россияликларга туристик виза бериш бўйича қатъий чекловларни киритмоқда

Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун сайёҳлик визасини беришга кескин чекловларни киритяпти, дея хабар қилди Yle нашри ЕИнинг ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоханссон сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Мулозимага кўра, 12 сентябрдан ЕИ ҳудудига россияликлар фақат оилавий шароит сабаблигина кира олишади, шунингдек, бу ҳуқуқдан журналистлар ҳам фойдалана олишлари мумкин.

“Россияликлар учун ЕИга саёҳат қилиш фундаментал ҳуқуқ эмас, имтиёз бўлиб ҳисобланади. Ва Бу имтиёзни биз россияликларга бошқа бермоқчи эмасмиз. Бундан буён русларга ишониш учун асос йўқ”, дея билдирган Йоханссон.

Аввалроқ Латвия, Литва, Эстония ва Польша каби мамлакатлар расмийлари қўлида Шенген визаси бўлган россияликларни ўз чегарасидан ўтказмасликка оид қарор қабул қилишган эди.