АҚШ долларининг расмий курси бироз кўтарилди, евро курси пасайди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 3 ноябридан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 6 сўм 98 тийинга қимматлаб, 10 минг 366 сўм 86 тийинни ташкил этади (ўтган ҳафта доллар курси 11 сўм 88 тийинга пасайиб, 10 минг 359 сўм 88 тийин бўлган эди).

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 211 сўм 50 тийинга пастлаб, 12 минг 74 сўм 28 тийинга тенг бўлади (ўтган ҳафта евро курси 132 сўм 15 тийинга ошиб, 12 минг 285 сўм 78 тийин бўлган).

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.