Доғистоннинг Мажалис қишлоғида рўмол ўрамаган ўқувчи қизларни мактабга киритмаган директор ўринбосари Адамкади Курбанкадиев ишдан олингани ҳақида Россия матбуоти хабар берди.
Расман билдирилишича, ўқитувчи “хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” айблови билан ишдан олинган. Маълум бўлишича, мактаб уставига қизлар дарсга рўмол ўраб келиши мумкинлиги тўғрисидаги модда киритилган. Аммо бу моддага амал қилиш мажбурий эмас, ихтиёрий бўлган.
Кавказ.Реалии порталининг билдиришича, ўқувчи қизлар мактабга рўмол ўраб келиши шартлиги тўғрисидаги талаб туман ҳокимиятининг ташаббуси бўлган. Доғистон Халқ таълими вазирлиги маҳаллий аҳоли ҳокимнинг бу ташаббусидан норози бўлиб вазирликка арз қилаётганини билдирган.
Бир неча йил аввал Чеченистон парламенти ҳам ўқувчиларга мактабга диний эътиқодларига мос келиувчи кийимларни кийиб келишга рухсат берувчи қонунни қабул қилган эди.

