Россиянинг Камчатка минтақасидаги Карим вулқони 8 ноябрь куни уйғонди. Вулқон отилишининг баландлиги денгиз сатҳидан 4,5 километр юқори бўлди.
Россия Вулқоншунослик ва сейсмология институтининг билдиришича, вулқон сочган кулдан пайдо бўлган булутлар 248 чақирим масофани қоплади.
Бу сафар вулқондан авиация учун хафли бўлган қизил рангдаги чўғ аралаш кул отилган.
Баландлиги 1,5 километр бўлган тоғда жойлашган Карим Камчаткадаги фаол вулқонлардан биридир.