Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати 20 ноябрь куни хабар берди.
1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Клара Жалилова санъатдаги фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган.
1958 йилда суратга олинган “Мафтунингман” фильмидаги Юлдузхон образи актрисага катта машҳурлик келтирди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Клара Жалилова: "Дўппи тикдим ипаклари тиллодан..."
Клара Жалилова “Келинлар қўзғолони”, “Чинор тагидаги дуэл”, “Темир хотин”, “Темир эркак”, “Ниқоб” каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган.
Клара Жалилова “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон радиосининг "Олтин фонди"да Клара Жалилованинг турли тилларда ижро этган 130та қўшиғи сақланади.
Клара Жалилованинг ҳаёт йўли ва ижоди тўғрисидаги 2009 йилда Озодлик радиосида эфирга узатилган дастурдан санъаткор ҳаëт ва ижодига оид батафсил маълумотлар ўрин олган.
Мавзуга алоқадор Клара Жалилова: “Халққа айтинг мен ҳали ўлганим йўқ!”

