“Ласетти”нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

“Термиз-Тошкент” йўлида “Ласетти” автомашинасининг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, икки киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, ҳодиса 1 июнь куни соат 03:40 да “Термиз-Тошкент” йўлининг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган.

“Ласетти” автомашинасининг Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Зафар қишлоғи турғуни бўлган.

Газ баллони портлаши оқибатида автомашинада бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.