Наманганда ижтимоий тармоқ фаоллари боқувчисини йўқотган оилаларга 70 тонна кўмир тарқатди

70 тонна кўмир Наманган шаҳри ва шаҳарга яқин ҳудудлардаги 140 та боқувчини йўқотган оилага 500 килограммдан тақсимланди. "Дарё" фотоси.

Бу ҳақда “Дарё” нашри ўз мухбири Азизбек Абдувалиевга таянган ҳолда 28 декабрь куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқлар фаоллари “саҳоватли инсонлар кўмагида 50 тонна кўмир учун маблағ тўплади”.

“Ташаббусдан хабар топган “Кўмир таъминот” жамияти вилоят филиали мутасаддилари ўз ҳисобларидан яна 20 тонна кўмир қўшиб берди”,-дейилади хабарда.

Фаолларга кўра, кўмирларни қопларга жойлашга ва боқувчисини йўқотган оилаларга транспорт воситасида етказиб беришга ҳам “Кўмир таъминот” ҳисса қўшган.

70 тонна кўмир Наманган шаҳри ва шаҳарга яқин ҳудудлардаги 140 та боқувчини йўқотган оилага 500 килограммдан тақсимланди.