Пахтаободда 65 ёшли эркак 16 ёшли қизни зўрлаб келгани аниқланди

65 ёшли эркак 2018 йилдан буён ўсмир қизни зўрлаб келган.

65 ёшли эркак 2018 йилдан буён ўсмир қизни зўрлаб келган.

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 65 ёшли эркак 2018 йилдан буён балоғатга етмаган ўсмир қизни зўрлаб келгани аниқланди.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 26 сентябрь куни Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро К.И., туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида қўшниси Ю.Ф., вояга етмаган қизи М.А., билан 3-4 ойдан буён жинсий алоқада бўлиб келганини ёзган.

К.И., аризаси ички ишлар ходимлари томонидан кўриб чиқилаётганига шубҳа билдирган ҳолда 30 октябрь куни ижтимоий тармоқларга “NOGIRON QIZIMNI ZO'RLAB TASHLADI XECH KIM QARAMADI" сарлавҳаси билан видеомурожаат жойлаштирган.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг билдиришича, аслида Пахтаобод тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

“Тергов ҳаракатлари жараёнида судга оид тиббий, физика-техника ва психиатрия экспертизалари ўтказилган. Текширув ҳаракатлари якунига кўра фуқаро Ю.Ф,, вояга етмаган М.А., билан 2018 йилдан буён, унинг 16 ёшга тўлмаганлигини англаган ҳолда жинсий алоқа қилиб келганлиги аниқланди”, -дейилади расмий билдирувда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 4 ноябрь куни фуқаро Ю.Ф.,га нисбатан Ўзбекиситон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қиз II-гуруҳ ногирони ва ўз тенгдошларига нисбатан ақлан заифроқ бўлган.

“Она айрим сабабларга кўра қизи охирги маротаба зўрланганидан бир ой ўтиб, туман ИИБга мурожаат қилган. Бироқ иш қизнинг ўз хоҳишига кўра юз бериб келганлиги важи билан тугатилган”,-деб билдирган маҳаллий матбуот