Петербургдаги қандолат дўкони ҳожатхонасида ўзбек аёлнинг жасади топилди

Иллюстратив сурат.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қандолат дўконларидан бирининг ҳожатхонасидан 28 август куни мазкур дўконда сотувчи бўлиб ишлаган ўзбекистонлик 39 ёшли аёлнинг жасади топилди.

“Московский комсомолец” нашрининг хабар беришича, аёл бўғилгани ва унинг танасига кўплаб марта пичоқ урилгани аниқланган. Жасад ўлим сабаблари аниқланиши учун экспертизага жўнатилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди. Воқеа жойида иккита арқон ва шаффоф кристалл ва тошга ўхшаш нарсалар топилган.