Расман: Ўзбекистон криптовалютани тўлов воситаси сифатида тан олмайди

Сальвадор жаҳонда биткоинни расмий тўлов воситаси сифатида 2021 йил 7 сентябрда тан олган илк давлат бўлди.

Сальвадор жаҳонда биткоинни расмий тўлов воситаси сифатида 2021 йил 7 сентябрда тан олган илк давлат бўлди.

Ўзбекистон ҳукумати криптовалютани, жумладан, биткоинни ҳеч қачон тўлов воситаси сифатида тан олмаслигини билдирди, деб хабар берди Cointelegraph нашри

Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Бехзод Ҳамроев биткоин ҳеч нарса билан қўллаб-қувватланмаслиги боис хавфли тўлов воситаси эканини айтган.

Аввалроқ Ҳамроев Spot.uz нашрига берган интервьюсида биткоин “чайқов” воситаси эканини ва АҚШ доллари, евро, япон иенаси ёки рус рубли билан рақобатлаша олмаслигини таъкидлаган эди.

Ҳамроевга кўра, айни пайтда эркин муомалада 28 триллион ўзбек сўми бор ва улар Марказий банк активлари билан таъминланган.

Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилда резидентларга тўловларни криптовалютада амалга оширишни тақиқлаган эди.