Самара вилоятининг Тольятти шаҳридаги хостеллардан бирида 23 нафар ўзбекистонлик заҳарланди.
“Интерфакс” агентлигининг 20 июлда хабар беришича, заҳарланиш ҳолати юзасидан вилоят прокуратураси текширув-суриштирув ишларини ўтказмоқда.
“Дастлабки маълумотларга қараганда, 20 июлга ўтар кечаси Тольяттидаги хостеллардан бирида яшаётган 23 нафар хорижлик оммавий тарзда касалланиб қолган. Натижада улардан 13 нафари заҳарланиш симтомлари билан 5-сонли Тольятти шаҳар клиник касалхонасига ётқизилди. Айни пайтда уларнинг аҳволи қониқарли”,-деб билдири прокуратура расмийси агентликка.
Расмий хостелда фақат Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилганини таъкидлади.
Дастлабки маълумотларга қараганда, муҳожирлар хостел ошхонасида тайёрланган овқатдан заҳарлангани таҳмин қилинмоқда.