Статистика: 30 йилда туғилишлар сони 16,4 фоизга кўпайди

2021 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 390 минг 700 чақалоқ туғилган.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, Ўзбекистон мустақилликка эришган 1991 йилдан то шу кунгача бўлган 30 йиллик даврда туғилишлар сони 16,4 фоизга кўпайди.

Статистик маълумотларда қайд этилишича, 1991 йилда 723 420 чақалоқ туғилган. Шундан 372 193 нафари, яъни 51,4 фоизи ўғил бола, 351 227 нафари, яъни 49,6 фоизи қиз бола.

2020 йилда эса 841 817 бола туғилган. Улардан 436 351 нафари, яъни 51,8 фоизи ўғил бола, 405 466 нафари, яъни 49,2 фоизи қиз бола.

Қўмита 2021 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 390 минг 700 чақалоқ туғилганини қайд этган.