Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, 1 июнь куни Тошкент -Ўш йўлида ёқилғи ташувчи автомашина ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Расмий билдирувда айтилишича, Тошкент вақти билан 14:25 да Қамчиқ довонининг 260-километрида “бензовоз” ёниб кетган.
“Мазкур ҳолат машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани оқибатида содир бўлган”,-дейилади расмий хабарда.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келиб ёнғинни бартараф этишган. Ёнғин ўчирилганидан сўнг “бензовоз” салонида ҳалок бўлган икки кишини топган.