Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига Мирзоҳид Убайдуллаев тайинланди

Мирзоҳид Убайдуллаев 2020 йилнинг апрелидан шу кунгача Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлган.

Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шаҳар ҳокими лавозимига Мирзоҳид Убайдуллаев тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА 9 февраль куни хабар берди.

Мирзоҳид Убайдуллаев 2020 йилнинг апрелидан шу кунгача Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

1976 йилда туғилган Мирзохид Убайдуллаев (Фарғона туманида туғилган, Фарғона политехника институтини 1999 йилда тамомлаган. Бундан ташқари 2013 йилда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги бизнес олий мактабини якунлаган. У ЎзЛиДеП аъзоси.

2016-2020 йилда Марғилон шаҳар ҳокими, ундан аввал эса бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Фарғона шаҳрига 2018 йилдан буён ҳоким бўлиб келган Ҳамид Ҳабибидинов, Фарғона шаҳар прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғини Ўзбекистон президенти Фарғонага қилган ташрифи чоғида ишдан бўшатилган эди.

Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида кутилмаганда Фарғона шаҳар “Шодиёна” маҳалласига бориб, аҳоли вакиллари билан учрашган ва шундан сўнг шаҳар раҳбариятини ишдан олган эди.