Ўзбекистон билан Қозоғистон расмийлари чегара демаркацияси масаласини муҳокама қилишди

Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, комиссия Қозоғистоннинг Манғистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участка учун давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини ҳозирлашни давом эттирган.

Комиссия йиғилиши чоғида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши ортидан шикастланган чегара устунларини қайта тиклаш мақсадида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилган.