Ўзбекистон “Газпром” билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзоламоқчи

Санкт-Петербургда 27 октябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов ва “Газпром” бошқарув кенгаши раиси Алексей Миллер Стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш масаласини муҳокама қилди.

Энергетика вазирлигининг билдириишча, айни пайитда “Газпром” билан Жел кони маҳсулотининг тақсимоти тўғрисидаги битим доирасидаги ҳамкорлик изчилилик билан ривожланмоқда.

“Томонлар ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболдаги масалалари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси конларида газ қазиб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиб, энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланаётганидан мамнун эканликларини билдирдилар”,- дейилади расмий билдирувда.

2017 йилда “Ўзбекнефтгаз” ва “Газпром” ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланганди. 2018 йил май ойида “Ўзбекнефтгаз” ва “Газпром” ўртасида “Шахпахти” конини янада ривожлантириш бўйича қўшимча ҳужжат имзоланган. Ҳужжатда мазкур конда “Газпром” 2024 йилга қадар газ қазиб чиқаришни давом эттириши назарда тутилган.