Ўзбекистонда коронавирусдан яна уч киши вафот этди

Ўзбекистондаги COVID-19 марказларидан бири.

Ўзбекистонда 7 июнь куни коронавирусга чалинган беморлардан яна уч нафари вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, билан ўлганлар сони камида 699 нафарга етди.

7 июнь куни яна 199 кишида коронавирус аниқланди. Вирус юқтирганларнинг умумий сони 102163 кишини ташкил қилди. Янги аниқланган беморларнинг 110 нафари Тошкент шаҳрида.

Касалликдан соғайганлар жами 98129 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.