Қозоғистон: Бир неча кун олдин ёнғин чиққан ўқ-дори омборида портлаш юз берди

Жамбилдаги ўқ-дори омборлари. Сунъий йўлдошдан олинган сурат.

Жамбилдаги ўқ-дори омборлари. Сунъий йўлдошдан олинган сурат.

Жамбил вилояти Байзақ туманидаги ўқ-дори омборида 29 август куни портлаш юз берди. Портлаш оқибатида ҳеч кимга зарар етмади, деб маълум қилди Қозоғистон Мудофаа вазирлиги.

“26 август куни ёнғин юз берган инженерлик ўқ-дори омборида 29 август куни соат 12:20да кичик портлаш юз берди. Қурбон бўлганлар ва яраланганлар йўқ, чунки воқеа жойида одамлар бўлмаган. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда”,-дейилади расмий баёнотда.

26 август куни Жамбил вилояти Байзақ туманидаги ўқ-дори омборида ёнғин ва портлаш юз берган эди. Мазкур ҳодисада камида 13 киши ҳалок бўлган, бир неча ўн киши яраланган.

Президент Касим-Жомарт Тоқаев 29 августни Жамбил вилоятидаги ўқ-дори омборида чиққан ёнғинда қурбон бўлганларнинг хотираси учун мотам куни деб эълон қилди.