Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:10

Россия концерни Ўзбекистон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказади


Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси жойлашган кўча.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси жойлашган кўча.
26 май куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида Пермдаги Ғарбий Урал машинасозлик концерни раҳбари Александр Поздеевнинг Тошкентда ҳибсга олинганига нисбатан норозилик тадбири ўтказилади.Пикет ташаббусчилари Александр Поздеев ҳақларини таъминлаш ва уни озодликка чиқариш талабини элчихона расмийларига топширишни режалаштирмоқда.


Ўзбекистон элчихонаси 9 соат пикет қилинади


Душанба¸ 26 май куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида соат 9:00 дан 18:00 гача Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги расмий чақируви билан Тошкентга борганида ҳибсга олинган Ғарбий Урал машинасозлик концерни (ЗУМК) раҳбари Александр Поздеев ҳимоясига норозилик акцияси уюштирилади.

Бу ҳақда Озодликка концерн расмий вакиласи Анна Тарасова маълум қилди:

- Пикетчилар Ўзбекистон элчилиги раҳбаридан мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиш ва қатор талабларни амалга ошириш сўрашади. Тадбирда хусусан¸ элчидан мавжуд ваколатларини ишга солиб¸ Россия Федерацияси фуқароси Поздеев Александрни озодликка чиқариш; А.Поздеевни ҳибсда сақлаш давомида унинг ҳуқуқлари таъминланишига риоя қилмоқ ва унинг адвокатлар ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихона консулларибилан учрашишга рухсат бериш; соғлиги ёмонлиги боис Александр Поздеевга зарурий дори-дармонларни қабул қилишга рухсат бериш талаб қилинади, деди Поздеев бошқараётган корхона расмий вакиласи.

Ўзбекистон элчихонаси олдидаги пикетда маҳбус яқинлари ва ҳамкасбларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Москва тўртта норозилик нотаси юборди¸ Тошкентдан жавоб йўқ!

Россияда энг йирик муассасалардан саналган концерн раҳбарининг Тошкентда ҳибсга олиниши юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ишлар бўйича идорасига бирваракайига тўртта норозилик нотаси юборди.

“Россия ТИВи 13 май – Тошкентда тадбиркор А.А.Поздеевнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Рўй берган ҳодиса Россия бизнес жамоатчилиги эътиборидан четда қолмади ва бундай можаролар, сўзсиз, Россия-Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигига жиддий зарар келтиради, республикадаги инвестиция муҳитига салбий таъсир ўтказади”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий ҳужжатида.

Рус дипломатлари ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу талабномаларнинг бирортасига жавоб қайтармаганини ҳам таъкидлаб ўтди.
Вазирлик маълумотига кўра, 19 май куни Тошкент шаҳар суди йиғилишида Александр Поздеев адвокатлари томонидан маҳбусни шаҳарни тарк этмаслик тилхати асосида озодликка чиқариш борасида берилган апелляция аризаси ҳакам томонидан инобатга олинмаган.

Ғарбий Урал машинасозлик концерни раҳбари Александр Поздеев 12 май куни Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги расмий чақируви билан Тошкентга борган. Бу ерда унинг концерн томонидан бунёд этилган Деҳконобод калий ўғитлари заводи ишлаб чиқариш қувватини ошириш масаласи муҳокама қилинадиган йиғинда иштирок этиши керак бўлган.

Россиялик тадбиркор 13 май куни Ўзбекистон Бош прокуратурасига чақирилган ва ўша ерда қўлга олинган. Маълумотларга кўра, 15 майдан ЗУМК раҳбари УЯ-64/ИЗ-1 – 1-сонли “Тоштурма” изоляторида сақланмоқда.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси катта маслаҳатчиси Вадим Чекмазов Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон прокуратураси Александр Поздеевни валютани яширганлик, Ўзбекистон манфаатларига зид келувчи иқтисодий шартномаларни имзолаганликда айбланаётганини маълум қилган.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси расмийси Поздеев олдига адвокат ва элчихона ходимлари киритилмаётганини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Ғарбий Урал машинасозлик концерни раҳбарияти Александр Поздеевнинг
Ўзбекистон ҳукуматидан концерн олдидаги 36 миллион долларлик қарзини тўланишини талаб қилганидан сўнг ҳибсга олинганини иддао қилмоқда.

2010 йил кузида Ғарбий Урал машинасозлик концерни (ЗУМК) корхона таркибига кирувчи “ЗУМК-Инжиниринг” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоятида Деҳқонобод калийли ўғитлар заводини қуриб битирган ва завод 100 фоизли қувват билан ишга тушган. Бу завод йилига 1 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлган.

2015 йилда ЗУМК калийли ўғитлар заводи учун осма канат йўлини қуриш, 2016 йилга келиб Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ва Олмалик тоғ-кон металлургия комбинатлари учун олтин қазиб олиш конларини ишга туширишни ўз якунига етказишни режалагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG